14.02.2021 11:20
3407
Конте «Ювентус» билан ўйиндаги номақбул ҳаракати учун узр сўради

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте Италия Кубоги яримфинали доирасида «Ювентус»га (0:0) қарши ўйиндаги номақбул ҳаракати учун узр сўради.

«Ҳақоратга тўғри жавоб бермаганим учун узр сўрайман. Бошқача муносабатда бўлишим мумкин эди. Кечирасизлар. Келажак учун сабоқ оламан. Ҳақорат ва провокация баҳона эмас, бундай жавоб бермаслигим керак эди. 

Стадионда нима бўлганини ҳаммa кўрди. Бу мен учун муҳим. Аммо биз – мураббийлар, футболчилар ва президентлар намуна кўрсатишимиз керак. Эҳтимол, айтилган ҳақоратларни эшитаётганимни кўрсатиш учун бармоғимни кўтардим», – дея Контенинг сўзларини келтиради Football Italia.
 
Эслатиб ўтамиз, туринликлар президенти Андреа Аньелли Контени ҳақоратлаган, мураббий эса жавоб тариқасида ўрта бармоғини кўрсатганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар