13.02.2021 17:09
1674
Франция футбол федерацияси президенти: «Дешам кетса, миллий жамоани Зидан бошқаришини истардим»

Франция футбол федарацияси президенти Ноэль Ле Гре «Реал» бош мураббийи Зинеддин Зиданни келажакда миллий жамоа бошқарувида кўришни истамоқда.

«Зидан билан яхши алоқадамиз. Агар Дидье Дешам вақти келиб Франция миллий жамоасини тарк этса ва мен ўз лавозимимда ишлаб турсам, унинг ўрнига энг аввало Зинеддин Зидан номзодини кўриб чиқаман. Франция миллий жамоасини келажакда айнан Зидан бошқаришини истардим», - дейди Ле Гре RTL билан интервьюда.

Маълумот учун, Дешам 2012 йилдан буён Франция миллий жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Французлар унинг қўл остида 2018 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритишганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар