12.02.2021 14:39
8820
Жасур Яхшибоев Польша чемпиони сафига ўтади

Ўзбекистонлик яримҳимоячи Жасур Яхшибоев 2021 йилги мавсумни Польша чемпионатида ўтказиши кутилмоқда.

Польшанинг «Легия» клуби 23 ёшли яримҳимоячи билан келишувга эришди. Яхшибоев бугун, 12 февраль куни тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун Варшавага етиб келган. Бу ҳақда Польша клуби матбуот хизмати хабар берган.

«Легия» Польша чемпионати жорий мавсумида 16-турдан кейин 32 очко билан 2-ўринда бормоқда. Ушбу жамоа мамлакатнинг амалдаги чемпиони саналади.

Маълумот учун, Жасур Яхшибоев ўтган мавсумда Беларуснинг «Шахтёр» клуби билан чемпионликка эришиб, жамоани эркин агент сифатида тарк этганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар