12.02.2021 09:28
3197
Неймар: «Бундай ҳолатда кўз ёшларни тўхтатиш қийин. «Йиғлоқи», «талтайган» каби сўзларни эшитиб, хафа бўламан»

Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида «Барселона»га қарши ўйин олдидан жароҳатланган ва деярли 1 ойга сафдан чиққан «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар руҳий жиҳатдан оғир ҳолатга тушиб қолганини айтди.

«Жуда хафаман. Кучли оғриқ бор ва кўз ёшларни тўхтатиш мумкин эмас. Яна бир бор ҳаётдаги энг яхши кўрган ишим – футбол ўйнашни тўхтатяпман. 

Баъзан услубим туфайли ўзимни ноқулай ҳис қиламан. Дриблинг ишлатаман ва оёғимга зарба қабул қилиб оламан. Бу, албатта, мени хафа қилади. 

Футболчилар, мураббийлар, шарҳловчилар ва бошқалардан «уни чиндан йиқитиш керак», «йиғлоқи», «гўдак» каби сўзларни эшитганимда жуда ҳам қайғуга тушаман. 

Ростини айтсам, бу менга оғир ботади ва бунга қанча чидашим мумкинлигини билмайман. Шунчаки футбол ўйнашдан завқланишни хоҳлайман. Бошқа ҳеч нарса йўқ», – деб ёзади бразилиялик футболчи «инстаграм»даги саҳифасида. 

Маълумот ўрнида, Неймар бу мавсумда Франция чемпионатида 11та баҳсда майдонга тушиб, 6та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар