12.02.2021 11:39
913
Левандовски: «Бавария» финалда ўйнамаган Мюллер ва бошқалар учун ғалаба қозонишни хоҳлади»

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида «Тигрес» (1:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Томас Мюллернинг аҳволи яхши. Унда коронавирус аломатлари йўқ. Аммо, албатта, унинг майдонга тушмаслиги ёқимсиз янгилик эди.

Биз Томас ва ўйинни ўтказиб юборган бошқа футболчилар учун соврин ютмоқчи эдик ва бунга эришдик», – дея Левандовскининг сўзларини келтиради журналист Максимилиан Кох.

Эслатиб ўтамиз, Мюллер коронавирусга чалингани туфайли финални ўтказиб юборди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар