12.02.2021 10:12
5781
Гомес: «Леони жуда яхши кўрамиз. У билан ҳаёт ҳақида суҳбатлашдик»

«Севилья» яримҳимоячиси Алехандро Гомес Испания Кубоги яримфинали доирасида «Барселона»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси билан суҳбатлашди. 

Месси Баҳс якунига етгач, «Рамон Санчес Писхуан» майдонида Аргентина миллий жамоасидаги шериклари Маркос Акунья, Лукас Окампос ва Гомес билан бир неча дақиқа давомида гаплашди.

«Биз Леони жуда яхши кўрамиз. У – Аргентина миллий жамоаси сардори. Шунинг учун унга доим яхшилик тилаймиз. 

Биз ҳаёт ҳақида суҳбатлашдик. У мендан «Аталанта»да нима бўлганини сўради ва Ла Лига клубига ўтганим эътиборли ҳолат эканлигини айтди. 

Бошқа ҳеч қандай ўзига хос гап-сўз йўқ. Месси Севильядаги дастлабки кунларим қандай ўтаётганини сўради. Окампос ва Акунья яқинлашганида, биз Лукаснинг жароҳатини муҳокама қилдик. 

Месси келажаги ҳақида менга ҳеч нарса демади», – дея Гомеснинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар