12.02.2021 10:54
6431
Бензема «Реал» билан шартномасини узайтирмоқчи эмас

«Реал» ҳужумчиси Карим Бенземанинг мадридликлар билан шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади.

Маrca'нинг ёзишича, франциялик 33 ёшли футболчи шартномани янгилашга шошилмаяпти. У, аввало, амалдаги битим якунига қадар жисмоний ҳолати қандай бўлиши, жамоага ёрдам бера оладими ёки йўқлигини баҳоламоқчи. 

Шунингдек, ҳужумчининг собиқ жамоаси «Лион»га қайтиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда.

Бензема бу мавсумда Ла Лигада 20та ўйинда 11та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар