11.02.2021 13:53
4275
Омар Абдулраҳмон «Шабоб Ал Аҳли»га ўтди

Бирлашган Араб Амирликлари миллий жамоаси аъзоси Омар Абдулраҳмон «Шабоб Ал Аҳли» клубига ўтди.

Дубай клуби расмий сайти хабарига кўра, 29 ёшли яримҳимоячи янги жамоаси билан 2021 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган. 

Бунгача «Ал-Жазира» сафида тўп сурган Абдулраҳмон БАА Про лигаси жорий мавсумида бор йўғи 2 ўйинда майдонга тушганди.

Маълумот учун, «Шабоб Ал Аҳли» сафида ўзбекистонлик икки футболчи – Азиз Ғаниев ва Жалолиддин Машарипов тўп сурмоқда. Жамоа БАА Про-лигаси 15-туридан кейин 25 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар