11.02.2021 20:58
2801
Теглар
Манба: Неймар «Барселона»га қарши ўйинда майдонга туша олмайди

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Барселона»га қарши учрашувни ўтказиб юборади, дея хабар бермоқда L’Équipe.

Манбанинг ёзишича, парижликларнинг бразилиялик етакчиси Франция кубоги 1/32 финали доирасидаги «Канн»га қарши учрашувда олган жароҳати сабабли ЕЧЛ нимчоракфинали доирасида собиқ жамоасига қарши ўтадиган дастлабки ўйинда майдонга туша олмайдиган бўлди.

Қайд этилишича, Неймар «Канн» билан баҳсда сон мушакларини шикастлаган. Жароҳат жиддийроқ бўлиб чиқса, ҳужумчи «Барса»га қарши жавоб баҳсини ҳам ўтказиб юбориши мумкин. Неймар «Канн»га қарши учрашувнинг 56-дақиқасида рақиб ҳимоячиси Йоэль Армугнинг қўполлигидан кейин майдонни тарк этганди. Унинг ўрнига Килиан Мбаппе ўйнаганди.

Маълумот учун, ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Барселона» — «ПСЖ» баҳси 16 февраль куни «Камп Ноу»да ўтказилса, жавоб учрашуви 10 март куни Парижда ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар