10.02.2021 09:24
7031
Зидан «Хетафе»га қарши ўтган ўйин, Рамоснинг келажаги ва чемпионлик кураши ҳақида гапирди

«Реал»  бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган «Хетафе»га (2:0) қарши қолдирилган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйиндан мамнунман. Бироз бошқача схема билан яхши ўйин намойиш этдик. Бу тактикада тайёрланмагандик. Йигитлар ҳаммасини мукаммал бажаришди.
 
«Атлетико»дан ортда қолаётганимиз? Охиригача курашиш бизнинг бурчимиздир. 

Рамоснинг келажаги жамоага таъсир қиладими? Албатта, бунинг жуда катта таъсири бор. Аммо гапириш билан ҳеч нарса ўзгармайди. Фақат курашишда давом этишимиз ва ҳар доимгидек футбол ўйнашимиз керак», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Маrca.

«Реал» 46 очко билан 2-ўринда бормоқда ва пешқадам «Атлетико»дан 5 очкога ортда қолмоқда. Шунингдек, «матрасчилар» захирасида 2 ўйин ҳам бор.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар