10.02.2021 10:32
1058
Европа Лигаси доирасидаги «Бенфика» – «Арсенал» ўйини Римда бўлиб ўтади

Коронавирус туфайли еврокубоклардаги яна бир ўйин нейтрал майдонда ўтказиладиган бўлди. Гап Европа Лигаси 1/16 финалидан ўрин олган «Бенфика» – «Арсенал» баҳси ҳақида кетмоқда. 

Ўйин Римдаги «Олимпико» стадионига кўчирилди. Бунинг сабаби, Буюк Британия ва Португалияда хориждан келган фуқаролар учун қаттиқ карантин чекловлари мавжуд. 

Жавоб беллашуви ҳам нейтрал майдонда ўтказилади. Ўйин қаерда бўлиши кейинроқ эълон қилинади.

Аввалроқ Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Лейпциг» – «Ливерпуль» ва «Боруссия» М – «Манчестер Сити» ўйинлари Варшавага, Европа Лигасидаги «Реал Сосьедад» – «МЮ» баҳси Туринга кўчирилганди.

«Бенфика» ва «Арсенал» ўртасидаги дастлабки тўқнашув 18 февралда, жавоб баҳси 25 февралда бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар