10.02.2021 15:20
2329
«Бухоро» ўртоқлик учрашувида «Андижон»ни мағлуб этди

Про лига-2021 янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Бухоро» жамоаси Тошкентда Суперлигага ҳозирлик кўраётган «Андижон» клубига қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳсда Даврон Файзиев қўл остидаги Про лига клуби Отабек Ғуломхўжаев қўл остидаги Суперлига вакилини мағлуб этишга эришди.

Ўйинда ҳисобни Бобур Қосимов очган бўлса, «Андижон»нинг қирғизистонлик легионери Эдгар Бернхардт ҳисобни тенглаштирди. 68-дақиқада эса Даврон Исоқов гол уриб бухороликларга ғалаба келтирди – 2:1.

10 февраль (чоршанба)
Ўртоқлик учрашуви. Тошкент
«Бухоро» - «Андижон» – 2:1
Голлар
: Бобур Қосимов 20, Даврон Исоқов 68 - Эдгар Бернхардт 37.
«Бухоро»: Шохжаҳон Насимов, Миржалол Жумаев, Жасур Ўринов, Санъат Шихов, Қаҳрамон Баҳодиров, Бобур Қосимов, Борис Махарадзе, Рустам Абдуҳамидов, Файзулло Жуманқўзиев, Шавкат Саломов, Амиржон Сафаров.
Захира: Сардор Қобулжонов, Азамат Исроилов, Ҳакимхон Аъламхонов, Шохруҳ Холматов, Абдужамол Исроилов, Нурхон Музаффаров, Даврон Исоқов, Абдулло Ғайбуллоев, Суҳроб Неъматов, Сардор Иззатов, Раҳимжон Обидов.
«Андижон»: Абдулҳай Исроилов, Муҳаммад Исаев, Сунатилла Мамадалиев, Фарҳод Собиржонов, Бахтиёр Қосимов, Эдгар Бернхардт, Абдуғани Камолов, Иброҳим Отахонов, Усмонали Исмоналиев, Муҳаммадкарим Тоиров, Жавоҳир Қиличев.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар