10.02.2021 14:40
4023
Антонио Конте: «Интер» ўз мавқеини тиклади. Биз «Ювентус»ни қўрқитиб қўйдик»

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте Италия кубоги яримфинали доирасидаги «Ювентус»га (0:0) қарши ўйин борасида ўз фикрини билдирди.

«Вазиятларимиздан фойдаланишимиз керак эди. Бироқ рақиб дарвозасини ишғол эта олмадик. Икки жамоа ҳам ўйиннинг охиригача жанг қилди. Биринчи ўйиндаги хатоларимиз ва рақибга қилган совғаларимиз туфайли жазоландик. Гол урганимизда «Ювентус» қийин вазиятга тушиб қолиши мумкин эди. Бу рақибга қарши хатоларимиз бизга дарс бўлиши керак.

Лукаку бугун бор имкониятларини ишга сола билмадим. Шунга қарамай, майдонда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Ўтган йилгидек бу сафар ҳам яримфиналдан финалга ўтолмадик. Аммо «Интер» ўз мавқеини тиклади, дея оламан. Ниҳоят, рақиблар биздан қўрқаяпти ва бугун ҳам «Ювентус»ни қўрқита олдик», - дея Контенинг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Маълумот учун, «Интер» А Серия 21-туридан кейин 47 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Ювентус» эса 42 очко билан 3-ўриндан жой олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар