09.02.2021 10:59
2272
Зидан: «Бир қайиқдамиз. «Реал»даги ҳамма мени қўллаб-қувватламоқда»

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан жамоадаги вазият ҳақида гапирди.

«Ҳаммамиз бир қайиқдамиз. «Реал»да барча мени қўллаб-қувватламоқда.

3 ҳафта ёки 1 ой олдинги ҳолатимизга қайтишимиз керак. Қийинчиликлар пайдо бўлганда уларни қабул қилиш керак. Бизда ажойиб жамоа ва яхши футболчилар бор. Ҳеч нарса қаттиқ ишлашимизга тўсқинлик қила олмайди. 

Келаси мавсумда ҳам «Реал» мураббийи бўлиш? Мана савол (кулади). Айнан шу савол учун сизлар шу ердасиз. Менга «кундан кунга» форматидаги ҳаракатлар қизиқ. Кейинги ўйиндан нарига қарамайман. Бор эътиборимизни кейинги баҳсга қаратамиз», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради АS.

«Реал» бугун, 9 февраль куни Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Хетафе»ни қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар