09.02.2021 17:13
3727
«Реал Сосьедад» - «МЮ» ўйини «Ювентус» стадионида ўтказилиши кутилмоқда

Европа лигаси 1/16 финал босқичи доирасидаги «Реал Сосьедад» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви катта эҳтимол билан Испаниядан Италияга кўчирилади, дея ёзмоқда Diario.

Манбанинг келтиришича, Сан-Себастьян клуби «МЮ»га қарши ўйинни Туриндаги «Альянц Стэдиум»да ўтказиш масаласида УЕФА ва «Ювентус» билан келишувга эришган. Энди фақат Италиянинг тегишли идоралари рухсатини олиш қолган.

Ўйиннинг Италияга кўчирилиши Испания ҳукуматининг коронавируснинг янги штами сабабли Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатиб қўйгани билан боғлиқ. Бу мамлакатдан келганлар Испанияга вақтинчалик киритилмаяпти.

Қайд этилишича, жавоб баҳси ҳам Манчестерда эмас, нейтрал стадионда ўтказилиши мумкин.

Маълумот учун, «Сосьедад» – «МЮ» ўртасидаги дастлабки ўйин 18 февраль куни, жавоб баҳси эса 25 февралга белгиланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар