09.02.2021 14:50
2733
Марко Милич Тожикистон чемпиони сафидан «Бухоро»га ўтди

Про Лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Бухоро» жамоаси ўз сафини кучайтиришда давом этмоқда. 

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 9 февраль куни Даврон Файзиев қўл остидаги жамоага сербиялик ҳимоячи Марко Милич келиб қўшилди. 33 ёшли футболчи 2020 йилги мавсумни Тожикистон чемпиони «Истиқлол» сафида ўтказганди. Милич Душанбе клуби сафида Осиё Чемпионлар лигаси ва чемпионат баҳсларида муваффақиятли тўп сурди. Ҳимоячи бухороликлар таркибида машғулотларни бошлаб юборди.

Маълумот учун, Милич 2018-2019 йиллар давомида Суперлигада «Қўқон-1912» клуби сафида ҳам тўп сурган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар