08.02.2021 11:37
1554
Пиоли: «Жадвалга қарашга ҳали эрта. Олдинда Европа Лигаси ва ҳар 3 кунда ўтказиладиган қийин ўйинлар бор»

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Сериянинг 21-туридан ўрин олган «Кротоне»га (4:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Милан» ғалабага лойиқ эди. Бизнинг мотивация ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш бўлиши керак. 

Жадвалга қарашга ҳали эрта. Европа Лигаси ва ҳар 3 кунда ўтказиладиган ўйинларни инобатга олган ҳолда бизни қийин кунлар кутаётганини тушунишимиз керак. 

А Серия – жуда мувозанатли лига. Кўплаб клублар даража жиҳатидан бир-бирига яқин. 7 жамоа Скудетто ва Чемпионлар Лигаси йўлланмалари учун рақобатлашмоқда.

Ибраҳимовичнинг дубли? Бундан ажабланмаймиз. Златан – чемпион. Унинг қандай машғулот ўтказаётганини кўрамиз. Бундай формани сақлаб туриш жуда қийин. У «Милан»даги ҳамма нарсадан мамнун», – дея Пиолининг сўзларини келтиради Football Italia.

«Милан» 49 очко билан А Серияда пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар