08.02.2021 16:39
7356
Теглар
Хитой клуби ОЧЛ иштирокчилари сафидан чиқарилди

Осиё футбол конфедерацияси Хитойнинг «Шандун Лунэн» клуби лицензиялаш талабларини бажармагани сабабли Осиё Чемпионлар лигаси иштирокчилари сафидан ўчирилди.

ОФК қошидаги мустақил назорат органи клубларни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 7.3.4 ва 7.3.5 бандларига биноан, «Шандун Лунэн»нинг 2021 йилги ОЧЛ турнирида иштирок этиш лицензиясини бекор қилди. Клуб лицензиялаш талабларида кўрсатилган кредиторлик қарзларини бартараф эта олмаган.

Маълумот учун, «Шаньдун Лунэн» клуби «J» гуруҳида «Тай Порт» (Таиланд), «Китчи» (Гонконг) ва «Сересо Осака» (Япония) – «Мельбурн Сити» (Австралия)/«Шан Юнайтед» (Мьянма) жуфтлиги ғолиби билан бир гуруҳдан ўрин олганди.

Эслатиб ўтамиз, «Шаньдун Лунэн» яқинда италиялик форвард Грациано Пелле билан хайрлашганди. Бельгиялик яримҳимоячи Маруан Феллаини эса ушбу жамоа сафида тўп сурмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар