08.02.2021 16:23
3793
Теглар
«Бухоро» «Нефтгазмонтаж»ни мағлуб этди. Таркибга Гана ва «Қўқон-1912»дан футболчи келиб қўшилди

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Бухоро» жамоаси Биринчи лига вакили «Нефтгазмонтаж» жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Ушбу баҳсда Даврон Файзиев жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. «Қўқон-1912» ҳимоячиси Шохруҳ Холматов шу куни «Бухоро» сафида майдонга тушди. Шунингдек, Гана мамлакатидан келган ҳужумчи Незер Тавиа ҳам бухороликлар таркибида тўп суриб, икки янги ўйинчи ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди. Яна бир голга Фарғонанинг «Истиқлол» клубидан келган ҳужумчи Даврон Исоқов муаллифлик қилди.

Ўртоқлик учрашуви. Тошкент
«Бухоро» - «Нефтгазмонтаж» - 3:1
Голлар
: Шохруҳ Холматов 67 пенальтидан, Незер Тавиа 78, Даврон Исоқов 81 - Жавоҳир Темиров 63.
«Бухоро»: Раҳат Жапаров, Борис Махарадзе, Ҳакимхон Аъламхонов, Сардор Иззатов, Нуржаҳон Музаффаров, Абдужамол Исроилов, Жобирбек Наврўзов, Абдулло Ғайбуллаев, Раҳимжон Обидов, Шаҳзод Бешимов.
Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Қобулжонов, Миржалол Жумаев, Сайдулло Тошпўлатов, Шохруҳ Холматов, Рустам Абдуҳамидов, Файзуллобек Жуманқўзиев, Даврон Исоқов, Незер Тавиа.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар