07.02.2021 17:26
3145
«Андижон» ўртоқлик баҳсида «Турон»ни мағлуб этди. Камерунлик футболчидан гол

Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Андижон» ва «Турон» клублари Тошкентда ўзаро назорат учрашувида майдонга тушишди.

Ўйинда андижонликлар яримҳимоячиси Дониёр Абдуманнопов ва таркибга қўшилган камерунлик ҳужумчи Нзимен Ландрининг голи Отабек Ғуломхўжаев жамоасига ғалаба келтирди.

«Андижон» навбатдаги ўйинини 8 февраль куни Про лигага тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоасига қарши ўтказади. 

Ўртоқлик учрашуви. 7 февраль. Тошкент
«Андижон» - «Турон» - 2:0 
Голлар
: Дониёр Абдуманнопов 50, Нзимен Ландри 66.
«Андижон»: Низомиддин Зиёвуддинов, Абдувохид Ғуломов, Иброҳим Отахонов, Усмонали Исмоналиев, Миркомил Локаев, Муҳаммадкарим Тоиров, Эдгар Бернхардт, Абдулхай Исмоилов, Фарҳод Соҳибжонов, Дониёр Абдуманнопов, Жамшид Ҳомидов.
Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Асроров, Абдуғани Камолов, Камрон Нажафалиев
Жавоҳир Расулов, Бахтиёр Қосимов, Суннатилла Мамадалиев, Жероме Мпако, Нзимен Ландри
«Турон»: Ислом Абдуллаев, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Аслиддин Тоштемиров, Жавоҳир Соҳибов, Фозил Мусаев, Музаффар Музаффаров, Синиша Бабич, Абдураҳмон Абдулхақов, Жасур Ҳакимов.
Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Мирзоҳид Жалилов, Исмоил Охунжонов, Достонбек Мелиқўзиев, Билолхон Тошмирзаев, Ғолиббек Сарибоев, Абдулазизхон Абдурашидов, Даврон Умиров, Суннатилло Эрматов, Асилбек Қаюмов, Орифхўжа Абдухолиқов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар