06.02.2021 18:05
1926
Теглар
Назорат учрашуви. ОКМК «Бухоро» билан жанговар дуранг қайд этди

Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган ОКМК жамоаси Про лигага ҳозирлик кўраётган «Бухоро»га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Назорат учрашувида Миржалол Қосимов жамоасидан Сулаймонов ва Жокич, Даврон Файзиев жамоасидан эса Неъматов ҳамда Жалоловнинг автоголи баҳснинг 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланишини таъминлади.

Назорат ўйини. 6 февраль, шанба.
ОКМК - «Бухоро» - 2:2
Голлар
: Мирғиёс Сулаймонов (2), Йован Жокич (41-пенальти) - Суҳроб Неъматов (14), Шероз Жалолов (76, ўз дарвозасига)
ОКМК: Валижон Раҳимов, Мирғиёс Сулаймонов, Аббос Отахонов, Сардор Раҳмонов, Эргаш Исмоилов - Йован Жокич, Миржамол Қосимов, Дилшод Жўраев, Сардор Абдунабиев, Александр Касьян, Мурод Тошматов.
Захирадан майдонга тушганлар: Суҳроб Султонов, Шероз Жалолов, Элдор Бегимов, Жасур Умаров, Бунёд Турғунбоев, Камрон Абдулҳамидов, Нодир Неъматхонов, Сарвар Аблаев, Зафар Полвонов.
«Бухоро»: Сардор Қобулжонов, Миржалол Жумаев, Жасур Ўринов, Анвар Жўраев, Суҳроб Неъматов, Санъат Шихов, Азамат Исроилов, Бобур Қосимов, Қаҳрамон Баҳодиров, Файзулло Жумонўзиев, Амиржон Сафаров.
Захирадан майдонга тушганлар: Шохжаҳон Насимов, Борис Махарадзе, Раҳимжон Обидов, Нуржаҳон Музаффаров, Шавкат Саломов, Беҳзод Бешимов, Сардор Иззатов, Рустам Абдуҳамидов, Жобир Наврўзов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар