05.02.2021 08:51
3112
Пике: «Ла Лигадаги ҳакамларнинг 85 фоизи «Реал»ни қўллаб-қувватлайди»

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике Ла Лигадаги ҳакамлик ҳақида гапирди.

«Яқинда собиқ рефери ҳакамларнинг 85 фоизи «Реал»ни қўллаб-қувватлашини айтди. Қандай қилиб уларнинг фойдасига ҳуштак чалмаслик мумкин?

Ҳакамларнинг профессионаллигини ҳурмат қиламан ва улар ўз ишларини иложи борича тўғри бажаришга ҳаракат қилишларини биламан. Аммо шубҳали ҳолатлар пайдо бўлганида…» – дея Пикенинг сўзларини келтиради Маrca.

Ҳимоячи, эҳтимол, собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде Гонсалесни назарда тутган. Итурральде ўтган йили испаниялик ҳакамларнинг 90 фоизи «Реал»ни, 10 фоизи «Барселона»ни қўллаб-қувватлашини айтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар