05.02.2021 16:34
7163
Теглар
«Нефтчи» клуби 29 йиллик логотипини ўзгартирди. Ўзбекистон чемпионатида рамзини ўзгартирмаган фақат икки клуб қолди

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби Ўзбекистон чемпионати тарихидаги дастлабки логотипини ўзгартиришга қарор қилди.

«Нефтчи» профессионал футбол клубининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда клубнинг барча ходимлари ва фахрий мухлислари иштирок этишди. Кун тартибига «Нефтчи» ПФК логотипига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала қўйилди. Клубнинг кўп сонли мухлислари томонидан билдирилган фикр ва таклифларига кўра, клуб логотипига ўзгартириш киритиш кераклиги хақида гапириб ўтилди.

Янги логотипнинг бир нечта нусхалари йиғилиш қатнашчиларига тақдим этилди ва улар орасидан энг маъқули танланди. Йиғилишда чиқарилган қарорга кўра, клубнинг янги логотипи танлаб олинди ва бир овоздан маъқулланди. Бундан буён «Нефтчи» футбол клуби билан боғлиқ бўлган барча тадбир ва матнларда ушбу янги логотипдан фойдаланилади», - дейилади «Нефтчи» матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи» клубининг шу кунгача амалда бўлган рамзи Ўзбекистон чемпионати бошланган 1992 йилда яратилганди. Унгача Фарғона клуби 1962 йилдан буён «Нефтяник» номи остида фаолият юритиб келган.

Маълумот учун, бунгача Суперлига ва Про лиганинг бир қатор клублари ҳам ўз логотипларини ребрендинг қилишганди. «Нефтчи» клуби ҳам логотипини янгилагач, Ўзбекистон чемпионатида яқин йилларда логотипини ўзгартирмаган иккита клуб қолди - «Пахтакор» ва «Динамо» жамоаси.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар