05.02.2021 23:21
5631
БАА Про лигаси. Машарипов ва Ғаниев жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди,  Ҳамдамов ўйнайдиган клубда аламли мағлубият

БАА Про Лигасининг 15-турида «Шабоб Ал Аҳли» сафарда «Ал Айн» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва очколарини 25тага етказиб, 5-ўринга чиқиб олди. Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик яримҳимоячилардан Жалолиддин Машарипов 77 дақиқа ўйнади,  Азиз Ғаниев эса қайдномага киритилмади. 

Сўнгги ўринда боаётган «Ҳатта» меҳмонда «Ал Васл»га аламли тарзда ютқазди. Жамоа 85 ва 90+7-дақиқаларда пенальтилардан голлар ўтказиб, ғалабани бой берди. «Ҳатта»нинг ўзбекистонлик вингери Достон Ҳамдамов 89 дақиқа давомида ҳаракат қилди. 

БАА Про лигаси, 15-тур, 5 февраль
Ал Айн — Шабоб Ал Аҳли 1:4
Голлар
: Моҳнад Салим (90+3) — Эдуарду (9 пенальти, 74), Картабиа (53), да Круз (82).
Шабоб Ал Аҳли: Мажид Носир (Ҳамза Ҳассан, 69), Абдулазиз Ҳусайн, Муҳаммад Жобир, Ал Камоли, Саид Аҳмад, Мажид Ҳассан (Абдулраззоқ Сауд, 76), Жалолиддин Машарипов (Муҳаммад Жума, 77), Карлос Эдуарду, Картабиа (Юри, 86), Ал Нақби, да Круз.

Ал Васл — Ҳатта 2:1
Голлар
: Фабио Лима (85 пенальти,  90+7 пенальти) — Рамирес (41). Ҳатта: Муҳаммад Волид, Мирал Самаржич, Ҳамад ал-Марзуқи, Ҳабиб Юсуф (Умар Саид, 90), Наҳир Бешара (Волид Иса, 85), Аҳмад Иса, Ҳумаид Аббос, Ҳамад Иброҳим (Ҳолид Салим, 66), Достон Ҳамдамов (Ҳусам Муҳаммад, 89), Брайан Рамирес, Аҳмад Малаллаҳ.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар