01.02.2021 14:23
3439
Остон Ўрунов «Спартак» машғулотларига қайтди

«Спартак» клуби яримҳимоячиси Остон Ўрунов жамоавий машғулотларга қайтди.

БААнинг Дубай амирлигида машғулот ўтказаётган Москва клубининг «Пахтакор»га қарши ўйинида жароҳати сабабли майдонга туша олмаган Остон Ўрунов асосий таркиб йиғинига қўшилди.

20 ёшли яримҳимоячи жорий мавсумда 9 ўйинда битта гол муаллифига айланганди. Футболчига «Уфа» ва «Рубин» клуби қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Transfermarkt.de портали Ўрунов трансферини 1,5 миллион еврога баҳолаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар