01.02.2021 15:41
5428
Матиас Люйкуйкс: «Ўзбекистон миллий жамоаси агрессив ўйнайди. Жамоада Хосе Мария Мендезнинг услуби сақланиб қолган»

2-3 февраль кунлари Тошкентда футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

1 февраль куни Тошкентдаги «Ҳилтон» меҳмонхонасида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Аргентина футзал миллий жамоаси бош мураббийи Матиас Люкуйкс қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

«Жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Бу баҳс иккала жамоа учун ҳам фойдали бўлади. Литвада ўтадиган жаҳон чемпионатидан олдин маҳаллий футболчилар ва легионерлармизни синовдан ўтказиб оламиз.

Рақибни менсимаслик? Ўзбекистон — Осиёнинг кучли жамоаларидан бири. Ўз услубига эга. Жамоада испаниялик мураббий Хосе Мария Мендезнинг ўйин чизгилари сақланиб қолган. 

Пандемия туфайли миллий чемпионатимиз 7 ойга тўхтаб қолди. Кейин 2 ой ичида чемпионатни якунлаб олдик. Албатта, бу баҳсга тайёргарлик кўришга кўп вақт бўлмади. Лекин сўнгги икки кунда яхши машғулотлар ўтказдик.

Асосан, Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйинларини кўриб чиқдим. Жамоа агрессив, вертикал услубда ҳаракат қилади, ёшлар иштиёқ билан ўйнайди. Биз ҳам шундай ўйин тарафдоримиз. 

Чиройли ўйин бўлади. Бу баҳсни Аргентинада ҳам кутишмоқда. Чунки миллий жамоа анчадан бери ўйин ўтказмади», — дея аргентиналик мураббийнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Суратлар муаллифи — Ҳасан Пирмуҳаммедов

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар