01.02.2021 19:13
4162
Теглар
«Аталанта» Виктор Коваленко трансферини эълон қилди

Италиянинг «Аталанта» клуби қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунида ўз сафини украиналик Виктор Коваленко билан кучайтирди.

Томонлар шартнома шартлари ва трансфер суммаси ҳақида маълум қилмаган бўлишса-да, Transfermarkt’нинг ёзишича, «Шахтёр» клубининг 24 ёшли яримҳимоячиси учун Бергамо клуби Донецк жамоасига 700 минг евро тўлайди. 

Маълумот учун, украиналик яримҳимоячи жорий мавсум «Шахтёр» сафида Украина чемпионатида 8 ўйинда 4та гол, ЕЧЛда эса 3та ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар