31.01.2021 09:28
1395
Пиоли: «Бу мавсумда фақат «Аталанта» бизга қийинчилик туғдирди. Қолган рақиблар билан кураша олдик»

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Сериянинг 20-туридан ўрин олган «Болонья»га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳар бир очко учун тер тўкиш керак. «Болонья»дан ўтказиб юборилган оддий голни инобатга олмаса, ўйинимизни жуда яхши деб ҳисоблаш мумкин. Бу ғалаба бизга оғир ҳафта охирида ишонч бағишлайди. 

Леау яхши ўйнади, лекин бу ажабланарли ҳолат эмас. Унинг салоҳияти юқори, шунчаки бир хил даражада ўйнашни давом эттириши керак. У яхши формада. 

Сўнгги икки машғулотда бир қатор футболчилар таркибга қайтишди ва жамоа тўғри муносабат билан ишлашни давом эттирди. 

Бу мавсумда фақат «Аталанта» (0:3) бизга қийинчилик туғдирди. Қолган рақиблар билан кураша олдик», – дея Пиолининг сўзларини келтиради MilanTV.

«Милан» 46 очко билан А Серия пешқадами бўлиб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар