31.01.2021 09:57
1871
Михайлович: «Милан»дан яхшироқ ўйнадик. Златан бизда ўйнаганида, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлардик»

«Болонья» бош мураббийи Синиша Михайлович А Сериянинг 20-туридан ўрин олган «Милан»га (1:2) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«3-4та имконият яратдик, аммо гол ура олмадик. Доннарумма ҳам яхши ҳаракат қилди. Мағлубиятга лойиқ эмасдик. Менимча, «Милан»дан яхшироқ ўйнадик. Улар пенальтидан гол уришди ва узун паслардан сўнг имкониятлар яратишди. Агар Ибраҳимович бизда бўлганида, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлардик.

Футболчиларим ўз ўйинлари билан фахрланишлари керак. Улар охиригача курашишди. Ҳар доимгидек кучли жамоаларга қарши яхши ўйнаяпмиз, лекин ғалаба қозона олмаяпмиз. «Ювентус» билан ўйинда ҳам шундай бўлганди. Бу – психологик муаммо. Вазиятлардан фойдаланиш устида ишлашимиз керак, акс ҳолда жазоланаверамиз», – дея Михайловичнинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар