31.01.2021 15:39
5471
«Элдор – топ». «Матч» ТВ шарҳловчилари ўзбек футболи, «Пахтакор», Ўрунов ва Шомуродов ҳақида

Дубайда бўлиб турган Tribuna.uz мухбирлари «Матч ТВ» шарҳловчилари Константин Генич ва Роман Гуцайт билан учрашиб, турли саволлар билан мурожаат қилишди.

- Константин, «Пахтакор»нинг «Зенит»га қарши ўйини ҳақида қисқача гапирсангиз...

- «Зенит» учун яхши спарринг рақиб ва назорат ўйини бўлди. Иккинчи бўлимда питерликлар кўп ҳимояланишди, тўпсиз кўпроқ югуришга тўғри келди. Умуман олганда, бу ўйин «Пахтакор» учун ҳам фойдадан ҳоли бўлмади. Европа чемпионлар лигасида тўп сурган футболчиларга қарши ўйнашди.

- Озмун қаерда?

- У кечга ўйнайди. «Зенит»нинг ярим таркиби эрталаб сизлар билан, кечга Солигорскнинг «Шахтёр» клубига қарши ўйнайди.

- Россиядаги ўзбекистонлик футболчилар ҳақида фикрингизни билишни истардик. Ўрунов, Жалолиддинов ҳақида...

- Жалолиддинов ҳақида ҳеч нарса билмайман. Чунки уни ўйинини кўрганим йўқ, у «Тамбов»да ҳам ўйнамаганди. Ўрунов эса менимча «Спартак»ка ноқулай вақтга келди. Вазият яхши эмасди. «Уфа»да унинг потенциали кўрина бошлаган, умуман олганда «Уфа» сингари клубларда у бор имкониятини кўрсатган ва бу жамоа унга тўғри келарди. «Спартак»ка келиб ўйнамаслик, қолаверса шопинглари билан ўзини мухлислар босими остида қолдиргани яхши бўлмади.

Элдор масаласида гапирадиган бўлсам... Элдор – топ.

Шунингдек, «Пахтакор» сафидан менга иккинчи бўлимда ўйнаган 14-рақамдаги футболчи ёқди.

- Иминов?

- У асосий таркибдами?

- Йўқ, иккинчи таркибда.

- Техникаси кўриниб турибди. 6-рақамли футболчи ҳам ёқди.

- ...Иброҳимхалил Йўлдошев

- Менга ёқди.

Шу пайтда суҳбатга «Матч ТВ» каналининг яна бир шарҳловчиси Роман Гуцайт қўшилди ва у ҳам Элдорни мақтади - «Элдор - топ».

- Роман, ўйиннинг иккинчи бўлимини шарҳладингиз...

- «Пахтакор» иккинчи бўлимни жуда яхши ўтказди. Иккинчи бўлимда жамоа ижросида тўпни фақат эгаллаш эмас, яхши ўйланган комбинацияларни кўрдик, қанотларда яхши ҳаракат қилишди. Тўғрисини айтсам, «Пахтакор» гол ура олмаганидан бироз ҳайрон бўлдим. Иккинчи бўлимдаги устунликдан «Пахтакор» гол уриши мумкин эди. Айтиш керакки, катта фарқ қилган икки хил бўлимни кўрдик.

- «Пахтакор», Ўзбекистон ҳақида қисқача бўлса ҳам...

- Биз кузатаётганлар орасида Элдор Шомуродов бор. Яхши йигит ва яхши футболчи ҳам. У катта қадам ташлаб, кучли чемпионатга йўл олди. Италия чемпионати ҳозирда топда, чунки А Серияда ҳужумкор жамоалар жуда кўп. Менимча бу ҳужумчилар учун ўзини кўрсатишга жуда яхши имконият.

- Сизни қачон Тошкентга кутайлик?

- Денис ва Костя Тошкентда бўлишган, тушунишимча бу таклиф мен ва Нобель учун. Мен жон деб борган бўлардим.

- Унда Тошкентда кутиб қоламиз!

Бобур Акмалов суҳбатлашди, Tribuna.uz учун Дубайдан махсус.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар