31.01.2021 12:58
2520
Беттони: «Аламли мағлубият. Аммо мен тўғри муносабат ва характерга эга жамоани кўрдим»

«Реал» мураббийи Давид Беттони Ла Лиганинг 21-тури доирасида «Леванте»дан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Оғир мағлубият, айниқса, 9-дақиқадаёқ майдонда бир киши кам бўлиб қолганимиз учун (Милитао четлатилди). Олдинга чиқиб олдик, аммо «Леванте»нинг жавоб тўпи кайфиятимизни бузди. Иккинчи бўлимни яхши бошладик, иккинчи гол масалани ҳал қилди. 

Аламли мағлубият бўлди. Аммо мен тўғри муносабат ва характерга эга, охиригача курашган жамоани кўрдим. 10 киши бўлиб ўйнаш жуда қийин. «Реал» мухлислари ҳамон жамоага ишонишади.

Бенземанинг захирага олиниши? Ўйин сўнгида Марианони туширишни хоҳладик. Ўзгаришлар қилаётганда жамоанинг энг яхши тўпурари ким эканлигига қараб ўтирмаймиз. Мариано сингари ҳужумчи ўйинни янгилай олади. У иккинчи қаватда яхши, меҳнатсевар», – дея Беттонининг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар