30.01.2021 23:40
1176
«Марсель» — «Ренн» ўйини мезбон жамоа мухлисларининг намойиши туфайли қолдирилди

Франция чемпионатининг 22-туридан ўрин олган «Марсель» — «Ренн» баҳси мезбон жамоа мухлисларининг клуб базасига ҳужуми туфайли қолдирилди. 

Ўйин бугун тунда ўтказилиши керак эди. Беллашувнинг янги санаси кейинроқ маълум қилинади. 

Раҳбариятдан норози мухлислар аксия давомида машғулотлар ўтказиш жойига пиротехника восититалари отишди. 

Маълумот учун, «Марсель» сўнгги 9 баҳсда 1 бор ғалаба қозонди ва сўнгги 4 ўйинда мағлубиятга учради.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар