30.01.2021 22:13
8711
Ла Лига. Деярли тўлиқ ўйинни камчиликда ўтказган «Реал» ўз майдонида «Леванте»га ютқазди

Испания чемпионатининг 21-турида  «Реал» ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилди. Ўйинда меҳмонлар иродали ғалабага эришишди. Асенсионинг голига Моралес ва Рохер жавоб беришди. Эътиборлиси, мадридликлар ҳимоячиси Эдер Милитао 9-дақиқадаёқ қизил карточка олиб, жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди. 

«Реал» 40 очко билан 2-ўринда қолди. «Леванте» 26 очко билан 9-ўринга кўтарилиб олди. 

Ла Лига, 21-тур
Реал — Леванте 1:2
30 январь, «Альфредо ди Стефано»
Голлар: Асенсио (13) — Моралес (32), Рохер (78). 
Амалга оширилмаган пенальти: Рохер (64).
Реал – Куртуа, Менди, Одриосола, Варан, Милитао, Кроос, Каземиро, Азар (Винисиус, 60), Модрич, Асенсио (Аррибас, 82), Бензема (Мариано, 82). 
Леванте – Фернандес, Мирамон, Постиго, Дуарте, Клерк, Радоя, Мальса (Рочина, 60), Мелеро, Леон (Барди, 60), Рохер Марти (Везу, 83), Моралес (Гомес, 76).
Четлатиш: Милитао (9).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар