29.01.2021 10:32
8027
ОЧЛ ва ОФК Кубоги. «Пахтакор» ва ОКМКнинг гуруҳ босқичи ўйинлари тақвими маълум бўлди

Осиё футбол конфедерацияси Осиё Чемпионлар Лигаси ва ОФК Кубогининг гуруҳ босқичи тақвимини эълон қилди. Гуруҳ босқичи марказлаштирилган ҳолда ўтказилади. Мезбонлар номи федерацияларнининг қизиқиши ва таклифидан келиб чиқиб, 22 февралда эълон қилинади.  

ОЧЛда В гуруҳидан ўрин олган Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси ўз ўйинларини 14-29 апрель кунлари оралиғида ўтказади. «Шерлар»нинг тақвими қуйидагича: 

ОЧЛ. В гуруҳи
1-тур. 14 апрель
Пахтакор – Тракторсози (Эрон) 
Шаржа (БАА) – Ал Ваҳда (Саудия Арабистони)/ Ал Қува Ал Жовия (Ироқ)

2-тур. 17 апрель
Ал Ваҳда / Ал Қува Ал Жовия – Пахтакор 
Тракторсози – Шаржа

3-тур. 20 апрель
Ал Ваҳда / Ал Қува Ал Жовия – Тракторсози
Шаржа – Пахтакор

4-тур. 23 апрель 
Тракторсози – Ал Ваҳда / Ал Қува Ал Жовия
Пахтакор – Шаржа

5-тур. 26 апрель 
Ал Ваҳда / Ал Қува Ал Жовия – Шаржа
Тракторсози – Пахтакор

6-тур. 29 апрель 
Шаржа – Тракторсози
Пахтакор – Ал Ваҳда / Ал Қува Ал Жовия

ОКМК клуби 7 апрель куни бўлиб ўтадиган плей-офф босқичида «Ал Ғарафа» тўсиғидан ўта олса, олмалиқликлар А гуруҳида қуйидаги тақвим бўйича ўйинлар ўтказишади. 

А гуруҳи
1-тур. 15 апрель
Ал Ҳилол (Саудия Арабистони) – Ал Ғарафа (Қатар)/ ОКМК (Ўзбекистон)
Истиқлол (Тожикистон) – Шабоб Ал Аҳли (БАА)

2-тур. 18 апрель
Ал Ғарафа / ОКМК – Истиқлол
Шабоб Ал Аҳли – Ал Ҳилол

3-тур. 21 апрель
Ал Ғарафа / ОКМК – Шабоб Ал Аҳли
Ал Ҳилол – Истиқлол

4-тур. 24 апрель
Шабоб Ал Аҳли – Ал Ғарафа/ ОКМК
Истиқлол – Ал Ҳилол

5-тур. 27 апрель
Ал Ғарафа ОКМК – Ал Ҳилол
Шабоб Ал Аҳли – Истиқлол

6-тур. 30 апрель
Ал Ҳилол – Шабоб Ал Аҳли
Истиқлол – Ал Ғарафа / ОКМК

ОКМК ОЧЛ босқичи гуруҳ босқичига чиқа олмаса, ОФК Кубоги F гуруҳида қуйидаги тақвим бўйича ўйнайди. Аксинча, Миржалол Қосимов жамоаси Чемпионлар Лигасига гуруҳ босқичига йўл олса, ушбу тақвим «Насаф»га тегишли бўлади. 

ОФК Кубоги. F гуруҳи
1-тур. 14 май
ОКМК / Насаф – Олой (Қирғизистон)
Олтин Аср (Туркманистон) – Хўжанд (Тожикистон)

2-тур. 17 май
Олой – Олтин Аср
Хўжанд – ОКМК / Насаф

3-тур. 20 май
ОКМК / Насаф – Олтин Аср
Хўжанд  – Олой

Изоҳ: ОКМК «Ал Ғарафа»ни мағлуб этиб ОЧЛга чиқсагина, «Насаф» ОФК Кубогида иштирок этади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар