29.01.2021 19:37
3519
Ибраҳимович ва Лукаку бир ўйинга дисквалификация қилинади

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ва «Интер» форварди Ромелу Лукаку бир ўйинга дисквалификация қилинадиган бўлди, дея хабар бермоқда Tuttomercatoweb.

Италия кубоги чоракфинали доирасидаги «Милан» - «Интер» (1:2) учрашувида Ибраҳимович ва Лукаку ўзаро тортишувдан кейин сариқ карточкага лойиқ кўрилганди. Манбанинг ёзишича, бир ўйинлик дисквалификациядан ташқари ўйинчилар жиддийроқ жазога тортилиши мумкин. Футболчиларнинг ўзаро диалогида ирқий камситиш аниқланган тақдирда федерал прокурор футболчиларга нисбатан иш очиш ҳақида қарор чиқаради.

Аввалроқ, Sport Mediaset Златан Лукакуни «ҳўтикча» дея ҳақорат қилгани, бунга жавобан бельгиялик форвард шведни «итвачча» деб сўккани ҳақида хабар берганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар