28.01.2021 14:48
6287
Рио Фердинанд «МЮ» футболчиларини танқид қилди

«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Рио Фердинанд АПЛ 20-тури доирасидаги «Шеффилд Юнайтед»дан учралган мағлубиятдан (1:2) кейин «МЮ» футболчиларини танқид қилди.

«Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ «МЮ» аввалги ўйинлардаги шижоатисиз тўп сурди. «Шеффилд»ни алоҳида эътироф этиш керак, Уилдер жамоани яхши тайёрлабди. «МЮ» эса аутсайдер жамоага муаммо туғдира олмади. Бруну Фернандешнинг ўйини чиқмади. Тобора яхши ўйнаётган Поль Погба ҳам ўз даражасини кўрсатмади. Агар «Олд Траффорд»да кимдир пешқадамликдан осмонда учган бўлса, бу ўйин уни ерга тушириб қўйди. Сўнгги ўйинларда «МЮ» ажойиб ўйнаётганди, бугун эса пешқадамлик синовидан ўтмади. 

Маркус Рашфорд ва Антони Марсьяль ҳам бугун майдонда кўрингани йўқ. Бугунги «МЮ» ўтган ҳафта «Ливерпуль» билан ўйнаган жамоага ўхшамади. Бундай барқарорсизлик билан чемпион бўлиш қийин», — дейди Фердинанд BT Sport’даги чиқишида.

Маълумот учун, «МЮ» ушбу мағлубиятдан кейин 40 очко билан 2-ўринда қолди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар