27.01.2021 20:46
6431
Пиоли: «Златан кечирим сўради. Фақат буюк чемпионларгина шундай йўл тута олишади»

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли Италия кубоги 1/4 финали доирасидаги «Интер»га қарши учрашувдан (1:2) кейин Златан Ибраҳимовичнинг майдондан четлатилганини изоҳлади.

«Златан ҳаммадан узр сўради. Фақат буюк чемпионларгина шундай йўл тута олишади. У жамоага ёрдам бериш иштиёқида ўз ҳиссиётлари қопқонига тушди. Сон жиҳатдан кам бўлиб ўйнаш эса жуда қийин. Сўнгги дақиқаларда «Интер» томонидан кучли босимга дуч келдик.

Охирги ярим соатдаги хатоларимиз учун жазоландик ва керакли натижани қайд эта олмадик. Аслида бундай бўлмаслиги керак эди, бироқ нима ҳам дердик, бу – футбол», - дейди Пиоли.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсда гол урган миланликлар форварди Златан Ибраҳимович дастлаб Лукаку билан тортишув учун, иккинчи бўлимда эса ҳужумни тўхтатиб қолгани учун сариқ карточкалар билан сийланиб, майдондан четлатилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар