27.01.2021 10:18
10232
Конте «Милан» билан ўтган ўйин, Ибраҳимович ва Лукаку ўртасидаги можаро ҳақида гапирди

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте Италия Кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган «Милан»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Кетма-кет иккинчи марта яримфиналга чиқдик. Йигитлар ўйиннинг бошидан охиригача бўлган тўғри муносабат учун ҳурматга лойиқдирлар. Қийин ўйин бўлди. «Милан» – А Сериядаги етакчи, кучли жамоа. Бундай рақибни чоракфиналда мағлуб этганимиздан хурсанд бўлишимиз керак.

Менимча, ғалаба голидан аввалги натижа адолатсиз эди. Ташаббус бизда эди. Рақиб посбони баҳснинг энг яхши ўйинчиси бўлди. 

Ибраҳимович ва Лукаку ўртасидаги жанжал? Бу – дерби, паркда юриш эмас. Футболчи бўлганим учун бундай эҳтиросларни биламан. Асосийси — ҳамма нарсани назорат остида ушлаб туриш. Златан – ғолиб, жангчи. Ромелу ҳам шу жиҳатдан ўсиб бормоқда. Бундан хурсанд бўлишим мумкин.

Бизга кўпроқ вақт керак. Йигитлар қўшиб боришмоқда. «Интер» учун бор кучини бераётган йигитларни бошқараётганимдан фахрланаман», – дея Контенинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар