26.01.2021 12:58
4664
Невилл: «1,5-2 йилдан кейин Тухелнинг «Челси»дан истеъфога чиқарилганини муҳокама қиламиз»

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл истеъфога чиқарилган Фрэнк Лэмпард ўрнига Томас Тухелнинг «Челси»  бош мураббийи этиб тайинланиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдирди.

«Челси»да доим шунақа: миш-мишлар пайдо бўлади ва тез орада мураббий ўзгаради.

Бироз ҳайрон қолдим, чунки Фрэнкка янги футболчилар билан ишлашга оз вақт берилди. Ўтган йили унга вақт берилди, трансферлар тақиқланганда  жамоа унинг қўлида эди. Ўша пайтда у жуда яхши ишлади. Аммо катта маблағ сарфлаш бошланиши билан ундан тезкор натижа исташди.

«Челси»нинг мураббийларга позицияси йиллар давомида бир хил эди. Фрэнк буни биларди. У клубнинг навбатдаги қурбонига айланди. Агар ишлар кўнгилдагидек кетмаса, улар ҳар 12-18 ойда мураббийни ишдан бўшатишади. «Планка» жуда юқори. 

Тухель катта клубларда ишлаган ва тажрибага эга. У ҳозир «Челси»да ўйнаётган баъзи футболчиларни билади. У – Премьер-лигадаги яна бир энг яхши мураббий.  Аммо у ҳам Фрэнк билан бир хил шароитда ишлаши керак бўлади. Ишончим комилки, 1,5-2 йилдан сўнг Тухелнинг истеъфосини ҳам муҳокама қиламиз», – дея Невиллнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар