26.01.2021 11:45
3918
Моуриньо Лэмпарднинг истеъфоси ҳақида: «Футбол шафқатсиз, айниқса, замонавий футбол»

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо Фрэнк Лэмпарднинг «Челси»дан истеъфога чиқарлиганига ўз муносабатини билдирди.

«Ҳамкасбларим ишидан айрилишганида, доим хафа бўламан. Фрэнк – нафақат ҳамкасб, балки фаолиятимдаги муҳим инсон. 

Аммо футбол шафқатсиз, айниқса, замонавий футбол. Мураббий бўлишингиз билан тушунасиз: эртами-кечми истеъфо бошингизга тушади», – дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни Лондон клуби Лэмпарднинг истеъфога чиқарилганини эълон қилди. Унинг ўрнини «ПСЖ»нинг собиқ бош мураббийи Томас Тухель эгаллаши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар