26.01.2021 09:56
3951
Манба: Гомес Ла Лига клубига ўтади

«Аталанта» яримҳимоячиси Алехандро Гомес «Севилья»га ўтади, деб хабар беради журналист Фабрицио Романо. 

Томонлар клwишувга эришишди. Аргентиналик 32 ёшли футболчи 26 январь куни Испанияга учиб келади. 

Аввалроқ «Аталанта» жамоанинг собиқ сардори учун Андалусия клубидан 15 млн евро сўраётгани хабар қилинганди. 

Гомес бу мавсумда А Серияда 10та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди. У декабрь ойида бергамоликлар устози Жан-Пьеро Гасперини билан зиддиятга борди ва ўшандан кейин майдонга туширилмади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар