26.01.2021 10:45
4458
Лэмпард: «Челси»ни янги даражага олиб чиқишга вақт етишмаганидан хафаман»

«Челси»нинг собиқ бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Лондон клубидан истеъфога чиқарилгандан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Аввало, 18 ой давомида мени ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашгани учун мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Умид қиламанки, истеъфо мен учун нимани англатишини тушунишади. 

Ушбу лавозимда оғир вақтда дуч келадиган қийинчиликларни тушуниб етдим. Муваффақиятларимиздан, асосий таркибга кириб, ўзини яхши томондан кўрсатган академия тарбияланувчиларидан фахрланаман. Улар – клубнинг келажаги. Бу мавсумда клубни янги босқичга олиб чиқиш учун вақт етишмаганидан хафаман. 

Жаноб Абрамовичга, клуб раҳбариятига, футболчиларга, мураббийлар штабига, клубдаги барчага мисли кўрилмаган даражада қийин вазиятлардаги астойдил меҳнати ва садоқати учун ташаккур айтаман. Клубга келажакда катта муваффақиятлар тилайман», – дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради League Managers Association.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар