25.01.2021 09:05
2932
Сульшер: «Брунунинг жаримадан гол уришига ишонгандим, чунки у сўнгги машғулотдан кейин 45 дақиқа давомида бу борада ишлаганди»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия Кубоги 1/16 финали доирасида «Ливерпуль» (3:2) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўтган мавсум чемпионини мағлуб этиш қойилмақом натижа. «Ливерпуль» – фантастик жамоа. Чиндан ҳам яхши ўйнадик, ажойиб голлар урдик. Ўтказиб юборилган тўпларга тўғри муносабатда бўлдик.

Сўнгги икки йил ичида турли схемаларда ўйнадик, бугун эса ўз услубимизни кўрсатдик.  Футболчилар ва мен ишонадиган йўлни топдик. Тобора кучайиб боряпмиз. 

0:1дан кейин камбэк қилиш менталитетимизда бор. Буни ушбу мавсумда жуда кўп марта намойиш этдик. Жисмоний тайёргарлик борасида яхшиланяпмиз ва кўпинча ўйинлар охиригача кучли ҳаракат қиляпмиз.  

Жарима зарбасидан ажойиб гол. Бруну ўйиндан бир кун аввал асосий таркибда майдонга тушмаслигини биларди. Шунга қарамай, охирги машғулотдан сўнг 45 дақиқа қолиб, жарима тўпларини тепиш билан шуғулланди. Шунинг учун унда имкон бўлса, гол уришига амин эдим.

Рэшфорд марказий ҳужумда ҳам, ўнг ва чапда ҳам ўйнай олади. Агар эртароқ гол урсак, қарши ҳужумлар қилишимиз мумкинлигини ҳис қилдик. Тўп билан тезкор ҳаракат қилишимиз керак эди ва буни уддаладик» , – дея Сульшернинг сўзларини келтиради BBC.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар