25.01.2021 13:06
3952
Суарес Ла Лигада янги жамоадаги голлар сони бўйича Роналдудан кейинги энг яхши стартни қайд этмоқда

«Атлетико» ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионатининг 20-туридан ўрин олган «Валенсия» (3:1) билан баҳсда жамоасига ғалаба келтирувчи тўплардан бирини киритди.

Уругвайлик 33 ёшли футболчи мадридликлар таркибида Ла Лигадаги дастлабки 15та ўйинида 12та гол урди.

Opta'нинг маълумотига кўра, бу – Примера тарихида янги жамоа сафидаги муваффақиятли стартлар орасида иккинчи натижа. Энг яхши старт 2009/10 йилги мавсумда «Реал»га келиб, 15та баҳсда 13та тўп киритган Криштиану Роналдуга тегишли.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар