25.01.2021 15:08
7124
Манба: «Челси» бугун Фрэнк Лэмпардни истеъфога чиқаради

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард яқин соатлар ичида лавозимидан озод этилиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда The Telegraph.

Манбанинг ёзишича, Лондон клуби бугун, 25 январь куни англиялик мураббий истеъфосини эълон қилади. Раҳбарият клуб футболчиларига жамоанинг эрталабки машғулоти бекор қилингани ҳақида маълум қилган. 

«Челси» якшанба куни Англия кубоги доирасида «Лутон Таун»ни мағлуб этиб, 1/8 финал босқичга йўлланма олганди.

Аввалроқ, Лэмпард истеъфога чиқарилган тақдирда «Ювентус» собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри ёки «Пари Сен-Жермен» собиқ устози Томас Тухель «аристократлар» бошқарувига тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Лэмпард 2019 йилнинг ёзидан буён «Челси» бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Клуб АПЛ жорий мавсумида 19-турдан кейин 29 очко жамғариб, 9-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар