24.01.2021 10:52
2587
UFC 257. Марказий жангда Порье Макгрегорни нокаутга учратиб, реванш олди

Абу Дабида ўтган UFC 257'нинг марказий жангида икки вазн бўйича собиқ чемпион Конор Макгрегор америкалик Дастин Порьега қарши октагонга кўтарилди. 

Жангнинг 2-раундида Порье ирландиялик спортчини нокаутга учратди ва реванш олди. Ушбу жангчиларниг дастлабки тўқнашувида Конор ғалаба қозонганди. 

Эътиборлиси, Макгрегор UFC'даги фаолияти давомида илк бор нокаутга учратилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар