24.01.2021 11:36
2011
Пиоли: «Ювентус» ва «Аталанта»дан учралган мағлубиятларни шармандалик деб ҳисобламайман»

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Сериянинг 19-тури доирасида «Аталанта»дан (0:3) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Яхши бошладик, кўплаб футболчилар билан ҳужумга ўтдик. Биринчи ўтказиб юборилган гол хафа қилди. Иккинчи гол ўйинга нуқта қўйди. Бизда вақт бор эди, аммо ўйинга қайтиш имкони бўлмади. 

Янада пухта ҳимояланишимиз кераклигини билардик. «Аталанта» биздан яхшироқ ўйнади. Рақиб жисмонан кучлироқ эди ва яккурашларда ғалаба қозонди. Кучли жамоа билан баҳсда мағлуб бўлиш мумкин.

Иккинчи голдан кейин шунчаки ишончни йўқотганимиз – шармандалик. А Серия – жуда рақобатбардош чемпионат. Қийинлигини биламиз, лекин ўз сўзимизни айтишни истаймиз.

«Ювентус» ва «Аталанта»дан учралган мағлубиятларда уятли нарса йўқлигига ишонаман. Улар – жуда юқори даражадаги жамоалар. Мағлубиятни таҳлил қиламиз. Яхшиланишимиз керак бўлган жиҳатларни кўриб чиқамиз ва бор эътиборни кейинги ўйинга қаратамиз», – дея Пиолининг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар