24.01.2021 15:35
4470
«МЮ» ФИФА баёнотидан кейин Суперлигага қўшилмоқчи эмас. «Реал» ва «Юве» турнирни яратиш фикридан қайтмаяпти

Европа Суперлигасини яратиш ғояси бўйича ФИФА ва УЕФА ўз позициясини баён қилгач, «Манчестер Юнайтед» янги мусобақага қўшилишдан бош тортмоқда, дея ёзади Daily Mail.

Манбанинг ёзишича, ФИФА ушбу турнирда иштирок этган футболчиларнинг ташкилот шафелигида ўтказиладиган йирик турнирларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши ҳақида маълум қилингач, «Манчестер Юнайтед» бу лойиҳадан чиқишини маълум қилган. 

Шунга қарамай, «Реал» ва «Ювентус» клуби раҳбарлари катта молиявий даромад келтириши кутилаётган Суперлигани яратиш фикридан қайтмаяпти. Аввалроқ, ушбу турнирга Англиядан «МЮ», «Ливерпуль», «Арсенал», «Челси», «Манчестер Сити» ва «Тоттенҳэм» клублари ҳам қатнашиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар