24.01.2021 11:38
1061
Гасперини: «Бу – «Аталанта»га келганимдан бери энг яхши ўйинларимиздан бири»

«Аталанта» бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперини А Cериянинг 19-туридан ўрин олган «Милан» (3:0) билан баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Иличич ажойиб ўйин ўтказди, лекин унда бундан ҳам яхшироқ ўйинлар бўлган. Ҳамма ажойиб ҳаракат қилди. Бу – «Аталанта»га келганимдан бери энг яхши ўйинларимиздан бири.

А Сериянинг биринчи даврадаги етакчисини мағлуб этдик. Рақибдан ҳар томонлама яхшироқ эдик ва бу ёқимли. 

Ўз майдонимизда «Ливерпуль»дан (0:5) учралган мағлубиятдан сўнг сабоқ олдик ва керакли ўзгаришларни амалга оширдик. Рақибларга кўпроқ босим ўтказяпмиз, бу эса ҳимояда яхшироқ ҳаракатланишимизга имкон беряпти», – дея Гасперинининг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар