24.01.2021 21:23
2024
Бундеслига. «Бавария» сафарда «Шальке»ни тор-мор этди, Мюллерда дубль, Киммихда 3та ассист

Германия чемпионатининг 18-турида пешқадам «Бавария» меҳмонда сўнгги поғонадаги «Шальке» билан баҳс юритиб, Томас Мюллернинг дубли, Роберт Левандовски ва Давид Алабанинг голлари эвазига навбатдаги ғалабани қўлга киритди. Мюнхенликларнинг 3та голига Йозуа Киммих ассистентлик қилди.

«Бавария» очколарини 42тага етказиб, энг яқин таъқибчиси «Лейпциг»дан 7 очкога ўзиб кетди. Гельзенкирхен клуби 7 очко билан 18-поғонада қолди. 

Бундеслига, 18-тур
Шальке — Бавария 0:4
24 январь, «Фельтинс-Арена»
Голлар: Мюллер (33, 88), Левандовски (54), Алаба (90).
Шальке – Фэрманн, Беккер, Настасич, Кабак, Очипка, Стамбули, Сердар, Ҳарит (Шопф, 72), Ут, Раман, Ҳопп (Бужеляб, 72). 
Бавария – Нойер, Зюле, Боатенг, Алаба, Дэвис (Люка Эрнандес, 68), Горетцка, Киммих, Мюллер, Левандовски (Шупо-Мотинг, 80), Гнабри (Мусиала, 64), Сане (Коман, 64).
Огоҳлантиришлар: Настасич (80), Боатенг (84).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар